Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12255 марта ўқилди

Хизматнинг мазмуни

Давлат хизмати «Manzil» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги:

  • фуқаронинг яшаш жойи манзили тўғрисидаги нотўғри маълумотни;
  • мулкдорга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги нотўғри маълумотларни таҳрирлаш имконини беради.

Хизмат натижасида фуқарога таҳрирланган қайд варағи, мулкдорга эса манзил бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисида таҳрирланган маълумотнома берилади.

Мурожаат қилиш тартиби

Ариза берувчи:

ЯИДХП орқали сўровнома дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, сутка давомида юборилиши мумкин. Ариза берувчи One-ID орқали идентификация қилинади.

Сўровномада кўрсатиладиган маълумотлар

Сўровномада ариза берувчининг Ф.И.О., туғилган санаси, ЖШШИР, телефон рақами ёки электрон почта манзили, таҳрирланиши лозим бўлган манзил ва тўғри яшаш манзили кўрсатилади.

Мулкдор кўчмас мулкида рўйхатдан ўтган шахс ҳақидаги маълумотни таҳрирлаётганда, ушбу шахснинг Ф.И.О., туғилган санаси, ЖШШИР ва манзил маълумотларини киритади.

Ариза берувчи бошқа шахс манфаати учун ҳаракат қилса, нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.

Хизмат нархи ва муддати

Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Сўровнома манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Маълумотлар тасдиқлангач, улар «Manzil» тизимида таҳрирланади ва натижа шу куннинг ўзида расмийлаштирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда QR-кодли қайд варағи ёки маълумотнома ариза берувчининг шахсий кабинетига автоматик юборилади.

Муҳим! QR-кодли электрон қайд варағи ёки маълумотномани давлат органлари қабул қилишни рад этиши мумкин эмас.

Рад этиш асослари

Хизмат қуйидаги ҳолларда рад этилади:

  • сўровномадаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаса;
  • шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлса, мулкдор ҳақидаги маълумотларни таҳрирлаш ҳолати бундан мустасно.

Бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Chat