Ҳарбий рўйхат чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш, уларнинг ҳарбий мажбуриятини бажаришини таъминлаш мақсадида юритилади.
Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларига:
Фуқаро ҳарбий рўйхатга қўйиш ёки ундан чиқариш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинети орқали мурожаат қилиши мумкин.
Аризада фуқаронинг шахсий ва ҳарбий ҳисоб маълумотлари, яшаш жойи, телефон рақами ҳамда рўйхатга қўйиш ёки рўйхатдан чиқариш асоси кўрсатилади.
Давлат хизмати доирасида фойдаланувчига фақат ўзига тегишли ҳарбий ҳисоб маълумотлари тақдим этилади.
Фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда, чақирилувчи ёки ҳарбий хизматга мажбур шахс тўғрисидаги маълумотлар электрон платформа орқали Мудофаа вазирлигига юборилади.
Бу ахборот алмашинуви ҳарбий ҳисоб маълумотларини автоматик янгилаш имконини беради. Бироқ ахборот тизимида маълумот мавжуд бўлмаса ёки нотўғри бўлса, фуқаро тегишли туман ёки шаҳар мудофаа ишлари бўлимига мурожаат қилиши керак.
Муҳим! Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар яшаш жойи, оилавий аҳволи, маълумоти, иш ёки ўқиш жойи ўзгарганида ҳарбий ҳисоб маълумотларини белгиланган тартибда янгилаши шарт.
Мурожаат натижаси ва ҳарбий ҳисоб ҳолати ҳақидаги маълумот фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.
Фуқарони ҳарбий рўйхатга қўйиш ёки ундан чиқаришда қўшимча текширув, тиббий кўрик ёки ҳарбий ҳисоб ҳужжатининг асли талаб қилинса, унга мудофаа ишлари бўлимига шахсан келиш ҳақида хабар берилади.