Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 38849 марта ўқилди

Маълумотномада нималар акс этади?

Маълумотнома Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида мавжуд бўлган, иш берувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.

Маълумотнома муайян йил ва ой учун олиниши мумкин.

Мурожаат қилиш тартиби

Давлат хизматидан жисмоний шахс фойдаланиши мумкин. Мурожаатда:

  • фамилия, исм ва отасининг исми;
  • ўзгарган бўлса, аввалги шахсий маълумотлар;
  • паспорт ёки ID-карта маълумотлари ва ЖШШИР;
  • маълумотнома тили — ўзбек ёки рус тили;
  • иш ҳақи ҳисобланган йил ва ой кўрсатилади.

Бошқа шахс манфаати учун мурожаат қилинса, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилади.

Хизмат натижаси

Хизмат Солиқ қўмитаси томонидан:

  • бепул;
  • реал вақт режимида кўрсатилади.

Муҳим: маълумотнома фақат Солиқ қўмитаси ахборот тизимида мавжуд маълумотлар асосида шаклланади. Иш ҳақи кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса, аввал иш берувчидан солиқ ҳисоботини тузатиш талаб этилади.


 

Chat