Жисмоний ва юридик шахслар:
Талабгор белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиради. Ундан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш тақиқланади. ЯИДХП орқали юборилган сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Ҳисоблагични фақат Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакиллари талабгор иштирокида ечиши мумкин.
ҲЭТК сўровнома келиб тушганидан кейин 5 иш куни ичида талабгор билан вақтни келишади ва ҳисоблагични ечиб олади. Бунда далолатнома икки нусхада тузилиб, унинг бир нусхаси талабгорга берилади.
Истеъмолчи ҳисоблагични мустақил равишда ечиши ёки пломбани бузиши мумкин эмас.
Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда белгиланган манзилда бўлмаса, бу ҳақда далолатнома тузилиб, мурожаат кўриб чиқилмасдан қолдирилиши мумкин.
ҲЭТК ҳисоблагични ўрнатиш учун асос юзага келганидан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда манзилга боради.
Ўрнатиш жараёнида:
Агар ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш талаб этилмаса, уни ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳисоблагични ечиш, ўрнатиш ва пломбалаш билан боғлиқ ишларни талабгор эмас, ҲЭТК ходимлари амалга оширади.