Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили — Болалар омбудсмани болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.
Болалар омбудсмани ўз ваколатларини мустақил ва давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларга тобе бўлмаган ҳолда амалга оширади.
Унинг асосий вазифалари:
Болалар омбудсманига:
Бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабабли унинг шикоятини кўриб чиқмасдан қолдириш тақиқланади.
Шикоятда мурожаат қилувчининг маълумотлари, шикоят қилинаётган ташкилот ёки мансабдор шахс ва ҳуқуқбузилиш мазмуни кўрсатилиши керак. Аноним мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Шикоят ҳуқуқбузилиш маълум бўлган ёки бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланилганидан кейин охирги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил ичида берилади. Узрли сабаб бўлса, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Болалар омбудсманига берилган шикоят учун давлат божи ундирилмайди.
Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам маркази, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси, тергов ҳибсхонаси ёки тарбия колониясида турган бола Болалар омбудсманига чекланмаган миқдорда хат ва телеграмма юбориши мумкин.
Бундай мурожаат цензура қилинмайди ва маъмурият томонидан 24 соатдан кечиктирмай муҳрланган ҳолда юборилади. Телеграмма дарҳол юборилиши шарт.
Болалар омбудсмани ушбу муассасаларга монеликсиз кириш ва бола билан бошқалар эшитмайдиган шароитда холи суҳбатлашиш ҳуқуқига эга.
Унинг мақоми ва ваколатлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Қонунда белгиланган.