Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4412 марта ўқилди

Вояга етмаганнинг жиноятлари ҳақидаги ишни юритишда қонуний вакилнинг қатнашиши шарт.

Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилиш пайтидан бошлаб йўл қўйилади. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганда унга Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилади.

Қонуний вакил ўз ҳаракати билан вояга етмаган шахснинг манфаатига зарар етказади деб ҳисоблаш учун асос бўлса, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими билан вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатнашишдан четлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда вояга етмаган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш бошқа қонуний вакилга ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакилига топширилади.

Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш

  • Вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилишдан бошлаб, суриштирувчи ёки терговчи ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради. Шу мақсадда вояга етмаган шахсга ва унинг қонуний вакилига ўзлари хоҳлаган ҳимоячини таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади. Агар ҳимоячи вояга етмаган шахснинг, унинг қонуний вакилининг ёхуд бошқа шахсларнинг топшириғи ёки розилиги билан чақирилмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини ўз ташаббуси билан таъминлашга мажбур.
Chat