Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7197 марта ўқилди

  • Гендер стратегияси доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:
  1. юқори ва қуйи тизимдаги давлат органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш амалиёти кенгайтирилади;
  2. сиёсий партияларни рағбатлантириш орқали хотин-қизлар сайлов жараёнларига кенг жалб қилинади;
  3. аҳоли бандлиги соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар, шунингдек улар учун муносиб иш ўринлари яратилади, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган, айниқса қишлоқ жойлардаги оилалар иш билан таъминланади, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг самарадорлиги оширилади, ўзини ўзи банд қилган шахслар кўлами кенгаяди;
  4. хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизими такомиллаштирилади, жамиятда хотин-қизларга нисбатан шаклланган салбий қарашлар даражаси камайтирилади;
  5. хотин-қизлар ва эркаклар учун меҳнат фаолиятини, жамият ҳаётида иштирок этишни оилавий мажбуриятлар билан бирга олиб бориш учун зарур шароитлар яратилади;
  6. меҳнат мигрантлари бўлган хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизими ривожлантирилади, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги юксалтирилади;
  7. жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзандларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг масъулияти ҳамда роли оширилади;
  8. оилавий ажримларнинг олдини олиш, бу каби салбий ҳолатларда хотин-қизлар, эркаклар ҳамда болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш механизмлари ривожлантирилади;
  9. хотин-қизлар ва эркакларнинг оилани режалаштириш борасидаги тиббий маданияти оширилади, зарур ахборот ва хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади;
  10. ҳудудларда, айниқса қишлоқ жойларида хотин-қизлар ва эркакларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати яхшиланади, ижтимоий аҳамиятли ва юқумли касалликлар билан касалланган беморларни қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилади;
  11. хотин-қизларнинг эҳтиёжи юқори бўлган соҳаларда маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари ташкил этилади;
  12. мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, тиббиёт ҳамда эркаклар улуши кам бўлган бошқа соҳаларга эркаклар жалб қилинади;
  13. очиқ ва шаффоф бюджет сиёсатини амалга ошириш орқали хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тенгсизликни камайтириш, хотин-қизлар ва эркакларга манзилли давлат хизматлари кўрсатиш, уларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш чоралари кўрилади;
  14. «Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш» тизими босқичма-босқич жорий этилади;
  15. вазирлик ва идораларнинг гендер нуқтаи назаридан режалаштириш ва бюджетлаштириш бўйича салоҳияти оширилади, бюджет масалаларига доир барча норматив-ҳуқуқий ва бошқа тусдаги ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда гендер экспертизасидан ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Chat