Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10743 марта ўқилди

Давлат органлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини уларнинг розилигига кўра жалб этиши мумкин.

Давлат органлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан таклифлар тўплашни амалга оширади.

Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб этган ҳолда давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:
  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббуслар билан чиқишда, тегишли таклифлар ва лойиҳаларни тайёрлашда иштирок этишга, шунингдек уларни кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига киритишга;
  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ўтказишда, ишлаб чиқувчилар билан келишувга кўра, уларнинг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш ташаббуси билан чиқишда иштирок этишга, лойиҳалар юзасидан таклифларни ишлаб чиқишга, уларни тўплашни ва умумлаштиришни амалга оширишга, шунингдек ушбу таклифларни кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига киритишга;
  • биргаликда тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан давлат органларига таклифлар киритишга;
  • ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўёбга чиқарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга, унинг якунлари бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли давлат органларига киритишга ҳақли.

Давлат органлари нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда таклифларини кўриб чиқиши шарт.

Chat