Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9956 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" Қарори

Жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари божхона чегаралари оркали олиб ўтишда — 2 000 (икки минг) АҚШ доллари;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 300 (уч юз) АҚШ доллари;
  • халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — бир календарь чорак мобайнида 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;
  • халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — 100 (юз) АҚШ доллари.

  • божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган товарларнинг чекланган нормалари 5 000 (беш минг) АҚШ доллари;
  • жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан олиб чиқиш нормалари иловага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортлари орқали божхона чегарасидан кесиб ўтиш ҳолатлари бундан мустасно;
  • кўрсатилган меъёрлар доирасида товарларни жисмоний шахс томонидан божхона чегарасидан олиб кирилиши ва олиб чиқилиши мажбурий ёзма декларациясиз амалга оширилади, бундан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган товарлар мустасно.

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда товарларнинг миқдори ҳисобга олинади ва бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади.


Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари мавжуд бўлган ҳолатларда республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ва товарларни қонунчиликда белгиланган нормаларининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, йўловчи божхона декларациясини тўлдириб олиб чиқиш ҳуқуқига эга.


Божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турлари нормалари:

Т/р

Товарнинг номи

Ҳар бир жисмоний шахс томонидан олиб кириладиган товарлар нормалари

1.

Алкогол маҳсулоти, шу жумладан пиво

умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган

2.

Тамаки маҳсулотларининг барча турлари

умумий миқдори 10 қутидан кўп бўлмаган

3.

Атир ва ифор таратувчи сувлар

умумий миқдори 3 тадан кўп бўлмаган

4.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари

умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган


Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари

Т/р

Қисқача номи

Ҳар бир жисмоний шахс томонидан олиб чиқиб кетиладиган товарлар нормалари

1.

Гуруч

умумий оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган

2.

Нон-булка маҳсулотлари

умумий оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган

3.

Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари

умумий оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган

4.

Шакар

умумий оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган

5.

Ўсимлик мойлари

умумий оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган

6.

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар

умумий оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган

Chat