Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2511 марта ўқилди

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари

  • Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг республика миқёсида нотурар бино ва иншооти ҳамда турар жойларни бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш тартибини белгилайди.

Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
  1. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
  2. Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин. Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса Регламентга иловадасида келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.


  • Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
  • Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

  • Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
  • Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

  • Кўчмас мулк бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш схемаси
Chat