
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт. Фуқаролар ўртасида тузиладиган оддий уй-жой ижара шартномаси учун нотариал тасдиқ мажбурий талаб сифатида белгиланмаган.
Низо келиб чиқмаслиги учун шартномада, камида:
Уй-жой ижара шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
Агар шартномада умуман муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган деб ҳисобланади.
1 йилгача тузилган шартнома қисқа муддатли ижара ҳисобланади ва бундай шартномага Фуқаролик кодексидаги айрим махсус қоидалар, агар тарафлар шартномада бошқача белгиламаган бўлса, автоматик татбиқ этилмайди.
Ҳа. Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жой ижара шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши шарт.
Шартномани солиқ органида ҳисобга қўйиш вазифаси ижарага берувчига юклатилган. У шартнома тузилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай уни солиқ органида ҳисобга қўйиши лозим.
Ҳисобга қўйиш солиқ органларининг махсус ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши мумкин ва шартноманинг ўзини ҳисобга қўйиш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳа. Турар жой эгаси шартномани солиқ органида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда шартномада кўрсатилган ижарага олувчиларни ижара муддатига вақтинча рўйхатга қўйиш учун сўров юбориши мумкин.
Бунда ижарага олувчилар шартномадаги муддатга автоматик равишда вақтинча рўйхатга олинади. Шартнома муддати тугаса ёки у муддатидан олдин бекор қилинса, вақтинча рўйхат ҳам мулкдорнинг алоҳида мурожаатисиз автоматик бекор қилинади.
Шартномани солиқ органида ҳисобга қўйиш бепул, лекин бир вақтнинг ўзида вақтинча рўйхатга қўйиш хизмати сўралса, қонунчиликда белгиланган давлат божи ундирилади.
Ижара ҳақи миқдори тарафларнинг ўзаро келишуви билан шартномада белгиланади. Қонун ёки шартномада бошқача қоида бўлмаса, ижарага берувчи уни бир томонлама ўзгартира олмайди.
Шартномада тўлов санаси белгиланган бўлса, ижарага олувчи шу муддатларда тўлайди. Тўлов муддати кўрсатилмаган бўлса, ҳақ ҳар ой тўланади.
Солиқ солиш мақсадида ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳар йил учун алоҳида белгиланади.
Ижарага берувчи ижарага олувчига доимий яшаш учун яроқли ва бўш уй-жойни топшириши керак.
У, шунингдек, кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки ва коммунал хизмат кўрсатиш қурилмаларининг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаши лозим.
Эслатма: фуқаролар ўртасида уй-жойни ёзма шартномасиз ижарага бериш ёки шартномани солиқ органида мажбурий ҳисобга қўйиш талабига риоя қилмаслик 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима солинишига сабаб бўлади.