Иккиламчи ижара — ижарага олувчининг ўзи ижарага олган уй-жойнинг ҳаммасини ёки бир қисмини белгиланган муддатга бошқа шахсга ҳақ эвазига фойдаланиш учун беришидир.
Бунинг учун ижарага берувчининг розилиги талаб этилади.
Ҳа. Асосий ижарага олувчи уй-жойни ўз хоҳиши билан бошқа шахсга иккиламчи ижарага бериб юбора олмайди.
Иккиламчи ижара фақат асосий ижарага берувчининг розилиги билан амалга оширилади.
Низоларнинг олдини олиш учун бундай розиликни ёзма равишда расмийлаштириш мақсадга мувофиқ.
Йўқ. Фуқаролик кодекси уй-жойни иккиламчи ижарага бериш ҳақ эвазига амалга оширилишини белгилайди.
Шу жиҳати билан у вақтинча яшовчидан фарқ қилади: вақтинча яшовчи уй-жойда бепул яшайди, иккиламчи ижарага олувчи эса шартнома асосида ҳақ тўлайди.
Иккиламчи ижара шартномаси тузилганда бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиниши керак.
Иккиламчи ижара шартномасининг муддати асосий уй-жой ижара шартномасининг қолган муддатидан узоқ бўлиши мумкин эмас.
Масалан, асосий ижара шартномаси тугашига 8 ой қолган бўлса, иккиламчи ижарани 1 йилга тузиш мумкин эмас.
Иккиламчи ижарага олувчи уй-жойдан фойдаланса ҳам, асосий шартнома бўйича ижарага берувчи олдида асосий ижарага олувчи жавобгар бўлиб қолади.
Иккиламчи ижарага олувчи асосий шартнома бўйича мустақил ижарага олувчи мақомига эга бўлмайди.
Асосий уй-жой ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинса, у билан бир вақтда иккиламчи ижара шартномаси ҳам бекор бўлади.
Шунингдек, иккиламчи ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузиш бўйича асосий ижарага олувчига берилган имтиёзли ҳуқуқдан фойдалана олмайди.
Эслатма: асосий шартнома 1 йилгача бўлган қисқа муддатли ижара бўлса, иккиламчи ижарага оид ушбу махсус қоидалар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган ҳолда автоматик қўлланмайди.