Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4408 марта ўқилди

Низом билан паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланди.

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар 4 йилда камида 1 марта малака оширишлари шарт.

Мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш, замон талабларига мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарлигини ривожлантириш паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • педагогик қайта тайёрлаш;
  • касбий қайта тайёрлаш;
  • махсус ўқув курсларда ўқитиш.

Мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш); 
  • илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;
  • хорижда тажриба орттириш;
  • мустақил ўқиб билим орттириш;
  • масофавий таълим.

Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг Институт томонидан аттестациядан ўтказилади. 

 

Chat