Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2594 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси референдум якунлари бўйича қабул қилинган қарорни референдум ўтказилгандан кейин кўпи билан 10 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва расмий манбаларда эълон қилади.

Референдумда қонун қабул қилинган тақдирда, унинг матни референдум якунлари бўйича қарор билан бирга эълон қилинади.

Агар референдумда қабул қилинган қарорнинг, қонуннинг мазмунидан бошқача қоида келиб чиқмаса, референдумда қабул қилинган қарор, қонун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан референдум якунлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  • Референдумда қабул қилинган қарор, шу жумладан қонун шаклида қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан референдум якунлари расмий эълон қилинган куннинг ўзида унинг ижросини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
  • Референдумда қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлади ва Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари билан бирон-бир тарзда тасдиқ талаб қилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив ҳужжатлари референдум қарорига мувофиқлаштирилмоғи лозим.

Chat