Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7112 марта ўқилди

Иш вақтидан ташқари иш - ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш.


Иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

  • Жамоа шартномасида, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин.
  • Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Бундай ҳолда иш вақтидан ташқари иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дам олиш вақти учун эса ҳақ тўланмайди.

Қуйидаги ҳолларда тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида бир ярим баравар миқдорида амалга оширилади:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида — тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициентни қўллаган ҳолда;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида — тегишли разрядга (малакага) эга бўлган вақтбай ишловчининг соатлик тариф ставкасининг (маошининг) 50 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида ишбай иш ҳақи ва қўшимча тўлов тўлиқ тўланади.

Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф ставкаларига (маошларга) киритилмайди.

Тунги вақтдаги, шунингдек кўп сменали режимдаги иш учун иш ҳақига доир қўшимча тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.

Chat