Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8707 марта ўқилди

1. Муқаддимада Ўзбекистоннинг ягона халқи мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиши ва эълон қилиши" белгиланди.

2. Ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончи ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Давлат:            

  • фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади;
  • барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
  • Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради.

3. Вазирлар Маҳкамаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

4. Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатларига ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш киради.

Chat