Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 764 марта ўқилди

Айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш тартиблари белгиланди

Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.

Нафақа — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга, Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга тегишли равишда нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови.

  • Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига эгадирлар.       
  • Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ваколатли органнинг «Пенсия» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича нафақа тайинланади.


Агентлик тиббий кўрикка келган 18 ёшгача бўлган болаларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий кўрик натижаларига кўра ногиронлик белгиланган тақдирда, болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақаларни тайинлаш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали ногиронлик белгиланган 18 ёшгача боланинг ва (ёки) унинг қонуний вакилининг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича ваколатли органнинг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими орқали ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ёки унинг қонуний вакилининг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича ваколатли органнинг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

Chat