Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси, жумладан:
Лойиҳа-смета ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган ҳолларда тегишли лицензияга эга лойиҳа ташкилоти томонидан тайёрланиши керак.
Ариза берувчи:
Сўровномага лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисми PDF ёки JPEG шаклида илова қилинади.
Объект сувни муҳофаза қилиш ҳудудига туташ ер участкасида қурилаётган бўлса, сув объектини балансда сақловчи ташкилотнинг хулосаси илова қилинади. Ҳарбий объект ёки режимли ҳудудга дахлдор ҳолларда тегишли ташкилот хулосаси ҳам талаб этилади.
Лойиҳа келишилмасдан қурилиш ёки реконструкция ишларини бошлаш кейинчалик хизматни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Цокол қавати ҳисобга олинмаган ҳолда:
Ушбу кўрсаткичлардан юқори объектлар бўйича ҳужжатлар ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши аъзоларига юборилади.
Лойиҳа фақат ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганда хулоса 7 иш куни ичида берилади.
Кенгаш иштирокида кўриб чиқиладиган объектларда кенгаш аъзолари 7 иш кунида хулоса беради. Барча ижобий хулосалар олингач, ваколатли орган 5 иш куни ичида коллегиал муҳокама ўтказиб, якуний QR-кодли хулосани расмийлаштиради.
Объектнинг хавф-хатар тоифасига қараб:
Рад этишга, жумладан:
Рад этишда бузилган аниқ норматив талаб кўрсатилиши шарт. Бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи рад жавобини олганидан кейин 10 кун ичида камчиликларни бартараф этиб, йиғимни қайта тўламасдан мурожаат қилиши мумкин.
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан белгиланган.