Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9041 марта ўқилди

Автомототранспорт воситаларини бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битишувларни ҳисобга олиш юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларга ҳамда енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида 30 кунгача муддатга оддий ёзма шаклда тузиладиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларининг ижара шартномаларига нисбатан қўлланилмайди.

  • Жисмоний шахслар ижарага берувчи фирмалар билан 30 кунгача бўлган муддатга енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларининг ижара шартномасини (RENT-CAR) тўғридан-тўғри тузишлари мумкин.
  • Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларидан фойдаланиш шартлари ва муддатлари уларни ижарага берувчи фирмалар томонидан белгиланади.
Chat