Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат шартномаси асосида ишлаши учун, қонунчиликда назарда тутилган истиснолардан ташқари, меҳнат фаолияти ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиниши керак.
Ариза берувчи:
Ариза «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Аризада чет эл фуқаросининг шахсий маълумотлари, мутахассислиги, иш берувчи, лавозим, иш ҳақи ва Ўзбекистондаги яшаш манзили кўрсатилади.
Аризани кўриб чиқиш учун 1 БҲМ миқдорида йиғим тўланади. Тасдиқнома берилганлиги учун қуйидаги йиғимлар ундирилади:
Ариза 15 иш кунида кўриб чиқилади. Ижобий қарор ҳақида хабарнома олингач, тасдиқномани бериш йиғими 5 иш куни ичида тўланиши керак. Тасдиқнома QR-кодли электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Юқори малакали ва малакали мутахассисларга тасдиқнома меҳнат шартномаси муддатига, аммо кўпи билан 3 йилга берилади.
Бошқа чет эл фуқароларига тасдиқнома меҳнат шартномаси муддатига, аммо кўпи билан 1 йилга берилади.
Тасдиқномани узайтириш учун унинг амал қилиш муддати тугашидан камида 20 иш куни олдин мурожаат қилиш лозим.
Муҳим! Тасдиқнома олинмасдан туриб чет эл фуқаросини амалда ишга қўйиш тасдиқнома беришни рад этишга ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Айрим тоифалар, жумладан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга шахслар, дипломатик ваколатхоналарнинг аккредитация қилинган ходимлари, IT-парк резидентларининг чет эллик мутахассислари ҳамда меҳнат фаолиятини хориждан масофавий амалга оширувчи ходимлар учун тасдиқнома талаб этилмайди.