Кадастр паспорти ер участкаси, бино ва иншоот ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар кадастр ҳисобига олинганидан кейин расмийлаштирилади.
Паспортда объектнинг техник ва кадастр кўрсаткичлари акс эттирилади, аммо мулкдор ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.
Кадастр паспорти электрон ва пластик шаклда расмийлаштирилади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда қоғоз шакли ҳам тақдим этилади.
Пластик кадастр паспорти Давлат кадастрлари палатаси филиали томонидан тайёрланиб, ариза берувчига почта хизмати орқали етказилади.
Фақат электрон шакл берилиши ҳақидаги аввалги маълумот амалдаги қонунчиликка мувофиқ эмас: кадастр паспорти пластик шаклда ҳам расмийлаштирилади.
Кадастр паспорти:
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилади.
Портал орқали юборилган сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Учинчи шахс манфаати учун ҳаракат қилинганда ишончнома илова қилинади. Вафот этган шахс номидан унинг яқин қариндошлари мурожаат қилиши мумкин.
Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ва янги объектга тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари илова қилинади.
Ариза берувчидан маъмурий регламентда кўрсатилмаган қўшимча ҳужжат ёки маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Кадастр паспорти:
Нотурар объектлар, яхлит кўп квартирали уйлар ва ер участкалари бўйича муддат объектнинг майдони ва мураккаблигига қараб белгиланади.
Квартира ва якка тартибдаги турар жой учун кадастр паспортини тайёрлаш қиймати объектнинг ҳар бир квадрат метри учун БҲМнинг 1,15 фоизи миқдорида ҳисобланади.
Кадастр муҳандиси тайёрлаган йиғмажилд асосида объектни ҳисобга олиш ва паспорт бериш учун майдонга қараб 0,2 БҲМдан 1 БҲМгача, кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда эса 0,5 БҲМдан 2 БҲМгача тўлов белгиланган.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ҳисобланган тўлов қийматининг 90 фоизи ундирилади.
Ариза берувчи электрон инвойсни олганидан кейин тўловни бир ой ичида амалга ошириши керак. Муддатда тўланмаса, паспортни бериш рад этилади.
Бирламчи кадастр паспорти мавжуд ва объектда техник ўзгаришлар бўлмаса, паспорт:
Нотўғри маълумотлар, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат мавжуд эмаслиги, объектга кириш имкони берилмаслиги, объектга тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги ҳамда объектдан фойдаланиш мақсади ер участкасининг мақсадига мос келмаслиги рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Регламентда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича кадастр паспортини беришни рад этиш тақиқланади.
Кадастр паспортини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори, хизматлар қиймати эса Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан белгиланган.