Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13964 марта ўқилди

Автомототранспорт воситасининг ижара (текин фойдаланиш) шартномаси нотариус томонидан фақат махсус гербли бланкада тасдиқланади.

  • Ижара (текин фойдаланиш) шартномаси яшаш жойи (доимий ёки вақтинчалик) қатъи назар, исталган нотариал идорада расмийлаштирилиши мумкин.

Ижара шартномасини тасдиқлаш учун нотариал идорага тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • тарафларнинг паспорти;
  • автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (техпаспорт);
  • агар автомототранспорт воситаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки бўлса, эрнинг (хотиннинг) розилиги;
  • агар автомототранспорт воситаси гаровда турган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
  • агар шартнома вакил томонидан тузилаётган бўлса, унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).

  • Ижара шартномасини расмийлаштиришда давлат божи ундирилади.

Нотариус қўшимча пуллик хизматлари
  • Герб йиғими;
  • Тақиқ мавжуд ёки йўқлигини текшириш:
  • Тушунтириш;
  • Шартнома лойиҳасини тузиш.
  

Chat