Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10992 марта ўқилди

Нотариуслар жисмоний ёки юридик шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан реестрлардан кўчирмалар (суд, прокуратура, тергов органларига реестрдан кўчирманинг ксеронусхаси) беради.

  • Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади.

Ваколатли орган:

  • Нотариал идоралар;

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • мурожаат этувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • манфаатдор шахснинг ёзма аризаси;
  • Белгиланан ҳолатларда рўйҳатдаги ҳужжатларга қўшимча тарзда, қўйидаги ҳужжатлар тақдим қилиниши мумкин:
  • Васиятноманинг дубликати васият қилувчига, у вафот этганидан кейин эса васиятномада кўрсатилган ёки қонун бўйича меросхўрларга ёхуд уларнинг вакилларига васият қилувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилганидан кейин берилади.
  • Васиятномада кўрсатилган меросхўрлар вафот этган тақдирда, васиятноманинг дубликати васият қилувчининг ва ўзларидан олдинги меросхўрнинг (меросхўрларнинг) ўлим ҳақидаги гувоҳномасини (нотариал тартибда тасдиқланган гувоҳнома нусхасини) ёхуд ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани, зарур ҳолларда меросхўрларнинг меросни қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларини (агар бу ҳужжатлар илгари тақдим этилмаган бўлса) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган меросхўрларга берилади.

Хизмат учун тўлов: БҲМнинг 5 фоизи

Муддат: Аниқ муддат белгиланмаган (одатда ҳужжатлар тақдим этилганда).

Натижа: Дубликатлар ҳамда реестрлардан кўчирма.

Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat