Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 170 марта ўқилди

“Маҳалла еттилиги” аъзолари ўз фаолиятини ҳар ой учун тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширади.


Уларнинг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари — KPI асосида баҳоланади. Баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • белгиланган вазифаларнинг бажарилиши;

  • аҳоли муаммоларининг ҳал этилиши;

  • ойлик иш режасининг амалда бажарилиши;

  • ходимнинг иш интизоми;

  • маҳалла раиси томонидан берилган баҳо.

Маҳалла раиси “Маҳалла еттилиги”нинг бошқа олти нафар аъзоси фаолиятини баҳолашда умумий баллнинг 20 фоизини бериш ҳуқуқига эга.

Баҳолаш натижалари ходимларни моддий рағбатлантиришда ҳам инобатга олинади.

Мазкур тизимнинг мақсади — маҳалладаги масъул ходимларнинг фаолиятини кучайтириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни самарали ҳал этишдир.

Chat