Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1546 марта ўқилди

Қиймати эълон қилинган багаж йўқолган тақдирда компенсация пуллари станция бошлиғи томонидан бир сутка ичида эълон қилинган қиймат ва ташиш учун тўлов миқдорида тўлаб берилади;

  • Қиймати эълон қилинган багаж ёки юк багажи йўқолган тақдирда компенсация пуллари темирйўл томонидан эълон қилинган қиймат миқдорида тўлаб берилади;
  • Қиймати эълон қилинган багаж ёки юк багажи қисман йўқолган тақдирда компенсация пуллари темирйўл томонидан йўқолган қисмининг (килограмм) қиймати миқдорида тўлаб берилади. Бунда йўқолган қисмининг нархи ҳар бир килограмм учун 2 (икки) швейцария франкидан ошмаслиги лозим;
  • Қиймати эълон қилинмаган багаж (тўлиқ ёхуд қисман) зарарланган ёки бузилган тақдирда, йўловчига экспертиза томонидан белгиланган нарх миқдорида тўлаб берилади, бироқ йўловчи томонидан нарх сўралса ва у экспертиза нархидан ошмаса, унда йўловчи сўраган нарх тўлаб берилади;
  • Қиймати эълон қилинган багаж кеч қолганлиги сабабли бузилган бўлса, унда компенсация бузилган қисмига мос равишда тўлаб берилади.
Chat