Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31364 марта ўқилди

Давлат архивларининг ўқув залларида архив ҳужжатлари билан ишлаш учун белгиланган тартибда рухсатнома олинади.

Мурожаат қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки унинг ишончли вакили:

  • Давлат хизматлари марказига;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Вояга етмаган шахс номидан унинг ота-онаси ёки васийси мурожаат қилади.

Сўровномада:

  • ариза берувчининг шахсий маълумотлари;
  • паспорт ёки ID-карта маълумотлари;
  • электрон почта ва телефон рақами;
  • архив ҳужжатларидан фойдаланиш мақсади;
  • тадқиқот мавзуси ва даври;
  • фойдаланиладиган давлат архиви кўрсатилади.

Ташкилот топшириғи асосида тадқиқот олиб борилганда ташкилотнинг расмий хати нусхаси илова қилинади.

Хизмат муддати ва натижаси

Давлат архиви сўровнома келиб тушганидан бошлаб 1 иш кунида QR-кодли рухсатномани расмийлаштиради.

Рухсатнома:

  • электрон ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин;
  • бир йил амал қилади;
  • уни узайтириш учун амал қилиш муддати тугашидан камида 20 иш куни олдин мурожаат қилинади.

2026 йил 31 октябрга қадар рухсатнома бериш хизмати бепул, архив ҳужжатларидан нусха олиш ва бошқа пуллик архив хизматлари бундан мустасно.

Муҳим! 2026 йил 1 ноябрдан рухсатнома бериш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Янги тартибда мавзуга оид архив ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ёки йиғим тўланмаганлиги ҳам хизматни рад этиш учун асос бўлади.

Нотўғри маълумот кўрсатиш, маълумотларни тасдиқлашни рад этиш ёки ариза берувчининг суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги рухсатнома беришни рад этишга асос бўлиши мумкин.

Chat