Суд алимент миқдорини, жумладан, қуйидаги ҳолатларда камайтириши мумкин:
Ушбу ҳолатлар юзага келиши алимент миқдорини автоматик равишда камайтирмайди. Белгиланган миқдорни ўзгартириш учун суд қарори талаб этилади.
Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўловчининг моддий аҳволини ҳисобга олиб, алимент миқдорини камайтириши ёки уни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин.
Агар суд ҳужжати ижро этилаётган вақтда бола алимент тўлаётган ота ёки онанинг тарбияси ва қарамоғига ўтса, кейинги алимент тўловларидан озод қилиш масаласи ҳам судга тегишли даъво киритиш орқали ҳал қилинади.
Алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги даъво жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади.
Агар алимент бир нечта шахс фойдасига ундирилаётган бўлса, ишни кўришда барча ундирувчилар жалб қилиниши лозим.
Суд алимент миқдорини ўзгартирса, янги миқдордаги алимент суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ундирилади.
Алимент миқдорини камайтириш ёки тўлашдан озод қилишга асос бўлган ҳолатлар кейинчалик тугаса, манфаатдор шахс алиментни қонунда назарда тутилган миқдорда қайта ундиришни сўраб судга мурожаат қилиши мумкин.
Олдинги суд қарори бўйича алиментни ўзбошимчалик билан камайтириш ёки тўлашни тўхтатиш мумкин эмас. Бу масала суд тартибида ҳал қилинади.