Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6082 марта ўқилди

Йўловчи ҳаво транспортида ташиш шартномаси амал қилиб турган исталган вақтда — йўловчи учун жой банд қилиб қўйилган ҳаво кемаси парвоз қилгунича ёки парвоз қилганидан кейин йўналиш манзилларидан бирида ҳаво транспортида ташиш шартномасини бекор қилиш ва ташиш учун тўланган сумманинг ҳаммасини ёки бир қисмини ташувчининг тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.
Чиптанинг эгаси вафот этган ёки соғлиғи оғирлашган ҳолатларда йўловчи, унинг вакили ёки тегишли ҳуқуққа эга бўлган шахслар чиптанинг пулини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Йўловчи томонидан чиптани қайтариш
  • Ҳаво транспорти ташиш шартномасини йўловчига олдиндан банд қилинган жой исталган вақтда (ҳаво кемаси учишидан олдин ёки кейин) бекор қилиши ҳуқуқига эга.
  • Шартнома йўналишнинг бирор бир нуқтасида бекор қилиниши мумкин.
  • Шартнома бекор қилинганда йўловчи ташиш учун тўланган сумманинг тўлиқ миқдорини ёки унинг қисмини, ташувчининг белгилаган тарифи бўйича қайтариб олиши мумкин.
  • Чипта эгасининг ўлими ёки соғлиғи ёмонлашган тақдирда йўловчи, унинг вакили ёки ишончномага эга бўлган шахс, чипта учун тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.


Қайтарилаётган чипта учун ҳисоб китоб

Ташувчи томонидан ташиш учун тўланган тўловлар мажбурий тартибда қайтарилиш ҳолларида, қайтариладиган пул миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:

  • агар чиптанинг ҳеч бир қисмидан фойдаланилмаган бўлса, қайтариладиган пул миқдори тўланган тариф ва йиғимларга тенг бўлиши керак;
  • агар чиптадан қисман фойдаланилган бўлса, қайтариладиган пул миқдори тўланган тариф ва ташиш амалга оширилган манзиллар оралиғидаги ташишга тўланган тариф ўртасидаги фарқга тенг бўлиши керак.


Чипта дубликатини олиш
  • бузилган ёки расмийлаштиришда хатоси мавжуд бўлган қоғоз чипта тақдим этилганда, ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг ва ташишга рухсат ёзувини қўйиш билан ташишга қабул қилинади;
  • йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган чипта ўрнига, йўловчининг мурожаатига асосан дубликат берилиши мумкин. Бунда йўловчидан йўқотилган чиптани топиб олинган тақдирда, уни ташувчи ёки унинг ваколатли агентига қайтариш бўйича тилхат олинади.

Агар, йўловчи тилхат беришдан бош тортганда, ташувчи унга янги чипта сотиб олишни таклиф этиши лозим.

Дубликат учун ташувчи томонидан белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.


Чиптани ҳақиқий эмас деб топиш
  • чиптада белгиланган тартибда ташувчи ёки унинг ваколатли агенти томонидан тасдиқланмаган тузатишлар бўлса;
  • чиптада уни расмийлаштирган ваколатли агент номи, сотиш санаси ва жойи ҳақида агентнинг шахсий (валидатор) штампи ёки автоматлаштирилган чипта сотиш тизими воситасида амалга оширилган белгилар бўлмаса;
  • қалбакилаштирилган (серия рақами, жорий этилган расмийлаштириш тартибига риоя этилмаган бўлса, ушбу чипта кўринишидаги белгиларнинг ташувчи фойдаланадиган ягона нусхадан фарқланиши, чиптада ташувчи фойдаланадиган полиграфик ҳимоя белгиларининг бўлмаслиги ва бошқалар) чипта тақдим этилганда.


Чиптанинг амал қилиш муддати
  • меъёрдаги тариф бўйича расмийлаштирилган чипта, ташиш бошланган санадан бошлаб, 1 йил давомида ҳақиқийдир;
  • махсус тарифлар бўйича расмийлаштирилган чипталарни яроқлилик муддати ташувчи томонидан белгиланган муддатгача ҳақиқийдир;
  • чиптанинг амал қилиш вақтида ташиш якунланмаса, чиптанинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолларда узайтирилади, агар ташувчи томонидан:
    • йўловчининг жойни банд қилганлиги тасдиқланганда, қатнов бекор қилинса;
    • ташиш давомида йўловчининг йўналишида, йўловчи учун учиб кетиш, қўниш ёки тўхташ («sтор-over») манзили ҳисобланган жойда режалаштирилган тўхташ бажарилмаса;
    • парвозлар жадвалида кўрсатилган вақт бўйича қатнов бажарилмаса;
    • йўловчи томонидан қатновлар туташиш жойларига етиб кела олмаслигига сабаб бўлган ҳаракатлар қилинса;
    • йўловчи дастлаб тўлаган хизмат кўрсатиш тоифаси ўзгартирилса;
    • ҳаво кемасида йўловчига банд қилинган жой берилмаганда.

Бундай ҳолларда чиптанинг амал қилиш муддати, ташувчининг йўловчи томонидан дастлаб тўланган тарифига мос келувчи хизмат кўрсатиш тоифасидаги бўш жойи бўлган энг яқин қатновигача узайтирилиши мумкин.

Chat