Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 711 марта ўқилди

Медиациянинг иштирокчилари - медиатор, жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади.

 

Медиация тарафларининг ҳуқуқлари
  • медиаторни ихтиёрий танлаш;
  • медиатордан воз кечиш;
  • медиациянинг исталган босқичида унда иштирок этишдан воз кечиш;
  • медиацияда шахсан ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш.

Томонлар келишув талабларини белгиланган тартибда ва муддатларда бажариши шарт.

Медиаторнинг ҳуқуқлари
  • тарафлар билан учрашувлар ўтказишга;
  • уларга низони ҳал этишга доир тавсиялар беришга;
  • медиация учун сарфлаган харажатлари қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Медиаторнинг мажбуриятлари
  • медиация бошлангунига қадар тарафларга медиациянинг мақсадини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
  • тарафларининг розилиги билан ҳаракат қилиши;
  • тарафлар ўзаро келишувга эришиши учун қонуний усулларидан фойдаланиши;
  • медиацияни холис ўтишига таъсир қилувчи ҳолатлар ҳақида тарафларга маълум қилиши шарт.

Медиатор тарафлар олдида медиация натижасида етказилган зарар учун жавобгар бўлади.

Медиация жараёнидаги чекловлар

Медиацияни қўллаш чоғида медиатор:

  • бир низо бўйича бирор-бир тарафнинг вакили бўлишга;
  • бирор-бир тарафга юридик маслаҳат ёки ёрдам кўрсатишга;
  • агар у манфаатдор ёки тарафлардан бирининг қариндоши бўлса, медиатор фаолиятини амалга оширишга; (булар иккала тарафнинг ўзаро розилиги бўлган ҳолларга тегишли эмас)
  • тарафларнинг розилигисиз низо ҳақида баёнот беришга ҳақли эмас.

Тарафлар, медиатор, шунингдек медиацияда ҳозир бўлган бошқа шахслар муҳокамада:

  • тарафларнинг медиацияни қўллаш таклифини ёки  унга тайёрлиги тўғрисидаги маълумотни;
  • низони ҳал этиш бўйича тарафларнинг фикрлари, таклифларини;
  • медиация тартиб-таомилини амалга ошириш жараёнида тарафлардан бири томонидан билдирилган эътирофлар тўғрисидаги;
  • тарафлардан бири ёки медиаторнинг низони таклиф бўйича қабул қилишга тайёрлигини ошкор қилишга ҳақли эмас.

Chat