Уй-жойни ижарага бериш шартномаси бўйича мулкдор уй-жойни бошқа шахсга ҳақ эвазига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун беради.
Шартнома ёзма шаклда тузилади. Уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди. Уй-жой ижараси шартномасининг энг кўп муддати 5 йил. Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган деб ҳисобланади.
Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйилади. Бу хизмат учун тўлов ундирилмайди.
Шартномани:
Электрон шаклда ижарага берувчи уй-жой, ижара майдони, муддати ва бир ойлик тўлов миқдорини киритади. Маълумотлар ижарага олувчига тасдиқлаш учун юборилади. Ижарага олувчи тасдиқлаганидан кейин реал вақт режимида QR-кодли гувоҳнома шаклланади.
Шартномани ҳисобга қўйиш билан бир вақтда ижарага олувчи ва шартномада кўрсатилган бошқа шахсларни ижара муддатига вақтинча рўйхатга қўйиш учун сўров юбориш мумкин. Шартнома тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда вақтинча рўйхат ҳам автоматик бекор қилинади.
Муҳим: ёзма шартнома тузишнинг ўзи етарли эмас. Уни солиқ органида ҳисобга қўймаслик қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Ижарадан даромад олувчи жисмоний шахс даромад солиғини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлайди.