Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 67613 марта ўқилди

Тиббий кўрик фуқароларнинг соғлиғи транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш мақсадида ўтказилади.

Ҳайдовчиликка номзодлар дастлабки тиббий кўрикдан, ҳайдовчилар эса даврий мажбурий кўрикдан ўтказилади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларига ўқишга киришдан 1 ой олдин тиббий кўрикдан ўтилади.

Тиббий кўрик пуллик асосда шифокор мутахассислардан иборат таркибда тиббий комиссия  томонидан ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календарь кунигача.

Тиббий кўрик текширувлари
  • RW қон;
  • терапевт;
  • жарроҳ;
  • невропотолог;
  • офтальмолог;
  • оториноларинголог;
  • гинеколог (хотин-қизлар учун);
  • ЭКГ (55 ва ундан катта ёшдагилар).

Ўтган бир йил мобайнида флюорографик текширувидан ўтган шахслар қўшимча равишда флюорографик текширувидан ўтишлари талаб этилмайди.

Тиббий кўрикни ўташда тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги иккита рангли фотосурат;
  • ҳудудий руҳий-асаб ва наркологик диспансерлари маълумотномаси;
  • тиббий кўрикдан ўтиш учун тўлов квитанцияси.

Тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларга 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тўғрисидаги асосий тиббий ҳужжат бўлиб, тиббий комиссия раиси ва котиби томонидан тўлдирилади ва имзоланади, тегишли давлат даволаш-профилактика муассасаси муҳри билан тасдиқланади.

Кўзойнак ёки эшитиш аппарати билан транспорт воситаларини бошқаришга яроқли деб топилганда тиббий маълумотномадаги «алоҳида белгилар» сўзларидан сўнг «кўзойнак (контакт линза) тақиш мажбурий» ёки «эшитиш аппарати мажбурий» деган белги қўйилади.

083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномаси ва унинг дубликатини олиш
  • 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади.
  • 083/ҳ шаклдаги тиббий ҳайдовчилик маълумотномасини йўқотган шахсларга уларнинг мурожаатларига асосан маълумотноманинг дубликати берилади. Ушбу дубликат асосий маълумотноманинг қолган кўрсатилган муддатигача берилади ва унга «дубликат» белгиси қўйилади.

Шахслар тиббий кўрик натижалари бўйича транспорт воситасининг бирон тоифасини ёки бир нечта тоифаларини ёхуд умуман транспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилиши мумкин.

Chat