Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган, бошқа давлатда доимий яшаётган болани Ўзбекистон фуқаролари томонидан фарзандликка олиш бола яшайдиган давлат қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бундай фарзандликка олиш, одатда, бола:
Ўзбекистон фуқаролари бўлган номзодлар фарзандликка олувчиларга қўйиладиган умумий талабларга жавоб бериши, фарзандликка олиш тақиқланган шахслар тоифасига кирмаслиги ва белгиланган тайёрлов жараёнларидан ўтиши лозим.
Чет давлатда доимий яшайдиган болани фарзандликка олишда унинг:
Боланинг паспорти ёки сафар ҳужжати, фарзандликка олиш ҳақидаги қарор, туғилганлик ҳақидаги ҳужжатлар ва бошқа хорижий ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёки апостиль қўйилиши, шунингдек таржима қилиниши мумкин.
Муҳим! Фақат болани чет давлатда фарзандликка олиш ҳақида қарор олиш уни Ўзбекистонга олиб кириш ва бу ерда доимий яшаши учун етарли эмас. Миграция ва ҳужжатлаштириш талаблари ҳам алоҳида бажарилиши шарт.
Чет давлат ваколатли органи томонидан амалга оширилган фарзандликка олиш Ўзбекистонда ҳақиқий деб эътироф этилиши учун Оила кодексининг фарзандликка олувчи шахс, зарур розиликлар ва боланинг қариндошларини хабардор қилишга оид талабларига риоя қилиниши керак.
Жараёнда туман ёки шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ваколатли миграция органлари ўз ваколатлари доирасида иштирок этади.
Тартиб Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 152, 157, 161¹ ва 237-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори билан белгиланган.