Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 29555 марта ўқилди

Иш берувчи - ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга шахс корхона раҳбари.

Иш берувчининг ҳуқуқлари:
  • корхона, ташкилот ва муассасани бошқариш ва қарор қабул қилиш;
  • якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
  • ишни бажаришни ходимдан талаб қилиш;
  • ўз манфаатида жамоат бирлашмасига бирлашиш.

Иш берувчиларнинг жамоат бирлашмалари ихтиёрий жамоат ташкилотлари сифатида тузилади ва иш олиб боради, уларнинг мақсади иқтисодиётни ва тадбиркорлик ташаббусини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш ҳисобланади.


Иш берувчининг мажбуриятлари

  • ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш;
  • ходимга дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш, таътил бериш;
  • ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш;
  • ходимнинг соғлиги ва мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш;
  • ходимларга муносиб меҳнат шароитини яратиш;
  • ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш берувчилар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Chat