Савол: Битирувчи Ф. исмли шахс ишга кирмоқчи бўлганида, иш берпувчи унга сен янги битувчисан шунинг учун сени ишга 4 ой синов муддати билан оламан, синов муддатисиз меҳнат шартномаси туза олмайман деб айтганлигини таъкидлаб, иш берувчининг ушбу талаби қонуний ёки ноқонуний эканлигини сўради.
Жавоб: Ушбу ҳолатда Ф.исмли шахсдан Меҳнат кодексининг 84 ва 85-моддаларига асосан синов муддати 3 ойдан ошмаслиги ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
Демак, Ф. исмли шахсни ишга олишда синов муддати қўллаш ва уни 4 ой қилиб кўрсатиш қонунга зиддир.