Техник шарт, иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш қуйидаги ҳолларда талаб этилмайди:
Бундай ҳолларда фақат ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш, пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади.
Иссиқлик энергиясини иссиқлик таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.
Истеъмолчи ДХМ ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади. Иссиқлик таъминоти корхонаси QR-кодли техник шартларни 3 иш куни ичида ишлаб чиқади.
Уланиш ёки мавжуд иссиқлик юкламасини оширишнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги рад этиш учун асос бўлади. Бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Истеъмолчи лойиҳа ишларини бажариш учун иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа лойиҳалаш ташкилоти билан шартнома тузиши мумкин.
Тайёрланган электрон лойиҳа ДХМ ёки ЯИДХП орқали келишишга юборилади. Иссиқлик таъминоти корхонаси лойиҳани 3 иш куни ичида кўриб чиқиб, QR-кодли хулоса беради.
Лойиҳа техник шартлардан четга чиққан бўлса, келишиш рад этилиши мумкин. Камчиликлар бартараф этилгандан кейин такрорий келишиш 1 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа тегишли ташкилот билан тузилган шартнома асосида бажарилади.
Ишлар якунлангандан кейин ДХМ ёки ЯИДХП орқали техник кўрик учун сўровнома юборилади. Сўровнома автоматик равишда Ўзэнергоинспекцияга келиб тушади.
Ўзэнергоинспекция:
Техник кўрик муддати — 2 иш куни. Камчиликлар бартараф этилгандан кейин қайта кўрик 1 иш куни ичида ўтказилади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушганидан кейин 1 иш куни ичида объектга чиқиб, ҳисобга олиш приборини пломбалайди.
Пломбаланган куннинг ўзида истеъмолчига:
электрон шаклда юборилади.
Истеъмолчи шартномани 5 иш куни ичида ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизмати учун:
Техник шарт бериш, лойиҳани келишиш, қурилмаларнинг эксплуатацияга тайёрлигини аниқлаш ва ҳисоблагични пломбалаш учун давлат хизмати йиғимидан ташқари алоҳида ҳақ ундирилмайди.
Жисмоний шахслар учун: