Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 18985 марта ўқилди

Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, ота-онасининг ғамхўрлигидан фойдаланиш ва ота-онаси билан бирга яшаш ҳуқуқига эга (бола манфаатига зид бўлмаган ҳолларда).

Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда, унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади.

Chat