Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 25184 марта ўқилди

Ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида қуйидаги мақсадлар учун берилади
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиб якка тартибда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш;
  • якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш.

 

Ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) паспорти асл нусхаси;
  • уй-жойнинг олди-сотди шартномаси;
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисида маълумот.

  • Ипотека кредити олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
  • Ипотека шартномаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилади.

Кредит олишда қарз олувчи қуйидаги харажатларни амалга ошириши керак
  • ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божи;
  • гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурталаш билан боғлиқ харажатлар;
  • мулк қийматини аниқлаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматлари учун тўлов.

  • Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари муддати 20 йилгача узайтирилди.

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган квартираларни, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратилаётган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари
  • қишлоқ жойларида 1 ва 2 хонали квартиралар учун 174 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн сўмдан 320 млн сўмгача;
  • шаҳарларда 1 ва 2 хонали квартиралар учун 180 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн сўмдан 320 млн сўмгача;
  • Тошкент шаҳрида 1 ва 2 хонали квартиралар учун 198 млн сўмдан 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн сўмдан 352 млн сўмгача оширилсин.


Қўшимча маълумотни банкларнинг ҳудудий филиаллари орқали олиш мумкин.

 

Chat