Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6537 марта ўқилди

Товарнинг хавфсизлигини тасдиқлаш уни сертификатлаштириш билан амалга оширилади.

  • Озиқ-овқат маҳсулоти санитария, ветеринария, каби қоидаларга мос бўлганда хавфсиз деб эътироф этилади.

Товарни сертификатлаштиришдан мақсад
  • одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилишининг олдини олиш;
  • истеъмолчини виждонсиз ишлаб чиқарувчи (сотувчи)дан ҳимоя қилиш.

Озиқ-овқат маҳсулотини сотиш йўл қўйилмайдиган ҳолатлар
  • маҳсулот сифати белгиланган талабларга номувофиқ бўлса ёки сертификатланадиган маҳсулотлар сертификатга эга бўлмаса;
  • сақлаш ва сотиш учун зарур шароит бўлмаса;
  • яроқлилик муддати тугаган бўлса;
  • маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса;
  • маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса.

Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар турлари рўйхати билан ҳаволада танишинг.

  • Агар сотиб олинган товар (озиқ-овқат) ҳаёт учун хавфли бўлса, ваколатли органларга мурожаат қилиш учун ҳаволага ўтинг.

Сертификатлаштириш қоидабузарлиги учун жавобгарлик

  • Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларга жарима жазоси қўлланади.
  • Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва хизмат кўрсатиш учун айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.
Chat