Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 109 марта ўқилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 2021 йилги кунлик антирекорд янгиланди — бир кунда 144 кишида касаллик тасдиқланди

Ўзбекистонда 25 март, пайшанба куни 144 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу 2021 йилдаги янги антирекорддир. Аввалги антирекорд (138) бир кун аввал — 24 март, чоршанба куни қайд этилган эди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 таси Бухоро вилоятида;
  • 3 таси Жиззах вилоятида;
  • 4 таси Наманган вилоятида;
  • 13 таси Самарқанд вилоятида;
  • 1 таси Сирдарё вилоятида;
  • 1 таси Хоразм вилоятида;
  • 6 таси Тошкент вилоятида;
  • 115 таси Тошкент шаҳрида.

Қайд этиш жоиз, Тошкент шаҳрида ҳам 2021 йилги антирекорд янгиланди.

ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Қорақалпоғистонда бир киши, Тошкент вилоятида 21 киши, Тошкент шаҳрида эса 83 киши, республика бўйича жами 105 киши COVID-19 касаллигидан соғайган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

«Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1088 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади ССВ ахборотида.

Ўзбекистонда март ойидан бошлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлагани муносабати билан бир қатор таълим муассасалари вақтинча ёпилди ёки таълимни масофавий шаклга ўтказди. 1 апрелдан оммавий тадбирларни ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилмоқда.

Chat