Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунага мажбурий алмаштириш муддатлари якунланган.
Барча эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари 2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас. Транспорт воситасини бошқариш учун уларни янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш зарур.
Ариза берувчи:
Хизмат экстерриториал тамойил асосида кўрсатилади, яъни фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, хизмат кўрсатиладиган исталган ҳудудда мурожаат қилиши мумкин.
Шахсан мурожаат қилинганда сўровнома ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари маркази ходими томонидан ариза берувчи номидан тўлдирилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза берувчи сўровномани мустақил тўлдиради.
Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
Шахсга доир маълумотлар ID-карта ёки биометрик паспорт орқали текширилади. Ариза берувчи ушбу ҳужжатдаги рақамли суратдан фойдаланиши ёки ДЙҲХХ бўлинмаси ёхуд Давлат хизматлари марказида янги суратга тушиши мумкин.
Имзо ID-карта ёки биометрик паспортдаги биометрик маълумот асосида ёхуд компьютер ёки мобил телефон орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунага алмаштириш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Тўлов амалга оширилгани ахборот тизимлари орқали автоматик тасдиқланади. Шу сабабли банк муассасасининг қоғоз шаклидаги тўлов квитанциясини алоҳида тақдим этиш талаб қилинмайди.
Сўровнома ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари марказига келиб тушганидан кейин 2 иш соати ичида кўриб чиқилади. Маълумотлар тўғри бўлса, гувоҳнома чоп этишга юборилади ва тайёр бўлгани ҳақида ариза берувчига электрон хабар берилади.
Янги гувоҳномани:
Почта орқали етказиб бериш Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 1 иш кунида, бошқа ҳудудларда 2 иш кунида амалга оширилади.
Янги гувоҳнома почта орқали берилганда эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони почта ходимига топширилади. Ариза берувчи белгиланган вақтда манзилда бўлмаса, ҳужжатни почта бўлимидан 10 иш куни ичида олиши мумкин.
Қуйидагилар рад этиш учун асос бўлади:
Бошқа асослар билан хизматни рад этиш тақиқланади.
Ариза берувчи рад жавобини олган кундан бошлаб 30 иш куни ичида камчиликни бартараф этиб, йиғимни қайта тўламасдан такроран мурожаат қилиши мумкин.