Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21702 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида визасиз режим ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясига Ўзбекистон ҳудудидан чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади.

Россия Федерациясига вақтинча келаётган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси ҳудудий бўлимларида рўйхатдан ўтишлари шарт.

7 кундан кам бўлган муддатга келувчилар учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.

Россия Федерацияси ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан РФ қонунчилигида белгиланган 2000 рублдан 7000 рублгача миқдорда маъмурий жарима жазоси қўлланилади, баъзи ҳолларда Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳамда РФ ҳудудига 5 йил муддатгача кириши таъқиқланиши мумкин.

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси расмий веб-саҳифасидан www.uzembassy.ru ёки Элчихонанинг консуллик бўлимига телефон орқали мурожаат қилиб олиш мумкин: +74992300076.

Chat