Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш — ходим меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда унинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда иш берувчининг товон тўлаш мажбуриятини суғурталаш.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, ходимларни меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилган иш берувчилар ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.
Мажбурий суғурта шартномаси бир йилга тузилади.
Агар иш берувчи фаолияти бир йилдан кам муддатга амалга оширилса, шартнома шу фаолият муддатига тузилади.
2026 йил 23 июндан амал қилаётган таҳрирга кўра, суғурта пули иш берувчининг барча ходимларига тегишли бир йиллик иш ҳақи миқдори асосида белгиланади.
Фаолиятни бир йилдан ортиқ амалга оширган иш берувчи учун олдинги 12 ойдаги, янги иш берувчи учун эса режалаштирилган 12 ойлик иш ҳақи ҳисобга олинади.
Ходим меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ:
Ходим ёки наф олувчи:
Иш берувчи ходимларга суғурталовчи, полис ва мурожаат тартиби ҳақида маълумот бериши шарт.
Суғурта шартномасининг мавжуд эмаслиги иш берувчини ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Мажбурий суғурта талабларини бажармаслик қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун