Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5190 марта ўқилди

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта қилиниши керак. Ипотека тўғрисидаги шартномада гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш ҳақида бошқача шартлар бўлмаган тақдирда, ипотекага қўювчи бу мол-мулкни йўқолиш ва шикастланиш хавфидан унинг тўлиқ қиймати бўйича, агар мол-мулкнинг тўлиқ қиймати ипотека билан таъминланган мажбурият миқдоридан ортиқ бўлса, шу мажбурият суммасидан кам бўлмаган суммага ўз ҳисобидан суғурта қилиши шарт.

Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ўз талабини, гаровга қўйилган мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинганлигидан қатъи назар, бевосита гаровдаги мол-мулк йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун тўланадиган суғурта товони ҳисобидан қаноатлантириш ҳуқуқига эга. Бу талаб ипотекага қўювчининг бошқа кредиторлари талабларидан ҳамда суғурта қайси шахслар фойдасига амалга оширилган бўлса, шу шахслар талабларидан олдин имтиёзли тарзда қаноатлантирилиши керак, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Агар гаровга қўйилган мол-мулк ипотекага олувчининг ўзи жавобгар бўлган сабабларга кўра йўқолган ёки шикастланган бўлса, ипотекага олувчи ўз талабини суғурта товони ҳисобидан қаноатлантириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Ипотекага қўювчи уй ёки квартира ипотекаси тўғрисидаги шартнома бўйича кредит қайтарилишига доир мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун кредитор олдидаги ўз жавобгарлиги хавфини суғурталашга ҳақли.

Chat