Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3424 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини 3 йилда бир марта аттестациядан ўтади.

Аттестациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • юқори малакага, ташаббускорликка, жавобгарликка эга мутахассислар тоифасини аниқлаш;
  • ходимларнинг зарур касб тайёргарлигини, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишни аниқлаш;
  • иш ташкил қилишни такомиллаштириш ва меҳнат самарадорлигини ошириш;
  • кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар сиёсатида тегишли таклифларни ишлаб чиқишни мақбуллаштириш;
  • ходимларнинг касбий ўсишини ва хизмат мартабасини рағбатлантириш, долзарб ва истиқболли иш участкаларига муносиб ва ўз ишига содиқ малакали раҳбарларни ва мутахассисларни кўрсатиш.

Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:
  • ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки йилдан кам бўлган иш стажига эга бўлган шахслар;
  • ҳомиладор аёллар, болани икки ва уч ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар, улар ишга чиққандан кейинги биринчи йил давомида;
  • узоқ даволанишни ўтаётган ходимлар;
  • республика ва чет эл давлатларига ўқув муассасаларида ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган ходимлар;
  • муайян ишларни бажариш учун муддатли меҳнат шартномаси шартларида ишлайдиган шахслар;
  • 18 ёшга етмаган шахслар;
  • ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган шахслар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

Chat