Юридик ва жисмоний шахслар иссиқ сув ҳисоблагичини:
Мурожаат Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда тўғридан-тўғри таъминотчи корхона орқали амалга оширилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Талабгордан сўровномада назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Таъминотчи корхона ҳисоблагични даврий қиёслаш муддати тугашидан 30 кун олдин истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантиради.
Навбатдаги даврий қиёслаш қиёслаш муддатига 3 ой қолганда, истеъмолчининг алоҳида мурожаатисиз, таъминотчи корхона томонидан проактив шаклда ташкил этилади.
Таъминотчи корхона истеъмолчини белгиланган муддатда расмий огоҳлантирмаса, истеъмолчи ҳисоблагични ўз вақтида қиёслашдан ўтказмаганликда айбдор ҳисобланмайди.
Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда:
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ушбу сумманинг 90 фоизи, яъни тегишлича БҲМнинг 18 фоизи ёки 1,35 баравари тўланади.
Таъминотчи корхонага тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки хизмат проактив тарзда кўрсатилганда қиёслаш учун:
Ҳисоблагични қиёслаш назарда тутилмаган ҳолда фақат ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди. Ечиш, қиёслаш ва ўрнатиш учун бир вақтда мурожаат қилинса, йиғим бир марта ундирилади.
Белгиланган йиғимларга:
Таъминотчи корхона ҳисоблагични талабгор билан келишилган вақтда 5 иш куни ичида далолатнома асосида ечиб олади.
Метрология хизмати ҳисоблагични қабул қилганидан кейин 3 иш куни ичида қиёслашдан ўтказади:
Таъминотчи корхона сертификат ёки хабарномани олганидан кейин ҳисоблагични метрология хизматидан 2 иш куни ичида олади. Яроқли ҳисоблагич 3 иш куни ичида қайта ўрнатилади ва пломбаланади.
Ҳисоблагич истеъмолчининг айбисиз бузилганда ёки қиёслаш учун ечилганда, иссиқ сув учун ҳисоб-китоб аввалги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича амалга оширилади. Бу тартиб бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.