Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19481 марта ўқилди

Прививка от безответственных трат. Советы банкира, как научить ребенка  обращаться с деньгами | Forbes.ru

Бюджет ташкилоти ҳисобланмайдиган ташкилотларда (кейинги ўринларда — ташкилот) ишлайдиган оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) бола парвариши бўйича нафақа тўлови мазкур ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ташкилот маблағлари ҳисобидан бола парвариши бўйича нафақа учун сарфланган маблағлар давр харажатларига киритилади.

Жисмоний шахс ҳисобланувчи иш берувчиларнинг ходимлари бўлган оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) бола парвариши бўйича нафақа меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, иш берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

Бола парвариши бўйича нафақа туғилган, фарзандликка, васийликка олинган болани икки ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш учун қоида тариқасида боланинг онаси, отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошларига, шунингдек, васийига болани парваришлаш таътили даври учун иш берувчининг буйруғига асосан тайинланади.

Нафақани тайинлаш:

Бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • а) бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш учун ариза;
  • б) бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.

Боланинг онаси ўрнига нафақа олувчи шахслар, қўшимча равишда боланинг онаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат — боланинг (болаларнинг) онаси вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома, суд органлари томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлик тўғрисида берилган маълумотнома ёки бола парвариши бўйича нафақани боланинг (болаларнинг) онаси олиш имкони мавжуд эмаслигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этади.

Бола парвариши бўйича нафақа оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) нафақа олиш учун мурожаат қилинган кундан бошлаб, аммо ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан сўнг тайинланади.

Агар икки ва ундан ортиқ туғилган, фарзандликка ёки васийликка олинган болалар парваришда бўлса, кичик фарзанд икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинланади ва тўланади.

Агар она бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши даврида иккинчи фарзандга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил олиш ҳуқуқига эга бўлса, онанинг танлови асосида нафақанинг фақат бир тури тайинланади ва тўланади.

Ишлайдиган оналар (онанинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда бола парвариши бўйича нафақа ва иш ҳақини бир вақтда олади.

Бола парвариши бўйича нафақа парвариш қилинаётган болалар сонидан ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъи назар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 60 фоизи миқдорида тўланади.

Тўлиқ бўлмаган ой учун нафақа онанинг (она ўрнини босувчи шахснинг) ушбу ойдаги таътилда бўлган календарь кунларга мос улушда тўланади.

Бола парвариши бўйича нафақа қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:

  • а) парваришдаги бола икки ёшга тўлганда;
  • б) бола тўлиқ давлат таъминотида бўлган махсус муассасалар (меҳрибонлик уйи)га жойлаштирилганда;
  • в) бола вафот этганда;
  • г) оила бола билан бирга доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганда;
  • д) болани парваришлаш бошқа қариндош ёки васийга ўтганда.
Chat