
Иш берувчи бўлиши мумкин бўлган шахслар
Ташкилотлар, уларнинг алоҳида бўлинмалари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда жисмоний шахслар иш берувчи бўлиши мумкин.
Масалан, жисмоний шахс уй хўжалигида ёрдам бериш учун уй ходимини ёлласа ёки қонунчиликда рухсат этилган бошқа шахсий мақсадлар учун ёлланма меҳнатдан фойдаланса, у ҳам иш берувчи сифатида меҳнат муносабатларида иштирок этади. Якка тартибдаги тадбиркорнинг иш берувчи сифатидаги меҳнатга оид ҳуқуқ ва муомала лаёқати давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошланади.
Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари
Муҳим: иш берувчининг ходимни интизомий ёки моддий жавобгарликка тортиш ҳуқуқи бу чораларни исталган ҳолатда қўллаш мумкин дегани эмас. Бунинг учун Меҳнат кодексида белгиланган асос ва тартибга риоя қилиниши шарт.
Иш берувчи нимага мажбур?
Иш берувчи, энг аввало, меҳнат қонунчилиги ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасига риоя қилиши керак.
У ходимни меҳнат шартномасида кўрсатилган иш билан таъминлаши, ишга қабул қилишдан тортиб меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган жараёнда камситишга йўл қўймаслиги, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шаклларидан фойдаланмаслиги шарт.
Меҳнат шартномасини расмийлаштириш
Иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда «Ягона миллий меҳнат тизими»да ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши шарт.
Эслатма: ходим иш берувчининг оғзаки кўрсатмаси билан ишлаётган бўлса ҳам, меҳнат муносабатларини қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштириш муҳим. Расмий меҳнат муносабатлари ходимнинг иш ҳақи, меҳнат стажи, таътил ва бошқа меҳнат кафолатларидан фойдаланиши учун асос бўлади.