Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 618 марта ўқилди

Прокуратура, тергов ва суриштирув органларидан чиқадиган ҳужжатлар ажрим, хулоса, айблов хулосалари ва ҳ.к ҳисобланадилар. Улар ҳорижга тақдим этилганда, апостиль қўйилиши шарт.

Ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • конвенция иштирокчиси бўлган хорижий давлат ҳудудида фойдаланилиши лозим бўлган расмий ҳужжат;
  • квитанция.

Апостил қўйиш учун йиғим ундирилади.

Муддат: 5 иш кунигача. Намуналарни сўраб олиш зарурати бўлганда 20 иш кунигача.

Chat