Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8971 марта ўқилди

Олиб кириш муддати тугаган тақдирда, хорижий автотранспорт воситаси:

  • Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши лозим;
  • бож тўловларини тўлаш шарти билан «вақтинча олиб кириш» ёхуд бошқа режимга расмийлаштирилади.

Бир йил давомида божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикасида бўлишига қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. сантиметридан — 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.

  • Йиғимлар АҚШ долларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан уларни тўлаш кунида белгиланган курс бўйича ҳисобланади.
  • миллий валюта — сўмда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан уларни тўлаш кунида белгиланган курс бўйича тўланади;
  • божхона пости томонидан ундирилади ёки ҳайдовчи томонидан электрон тарзда масофадан реал вақт режимида тўланади;
  • банк орқали тўланганда банк квитанцияси асосида кирим қилинади.

Хорижий автотранспорт воситасини олиб чиқиш муддатини бузганлик учун тегишли чора кўрилиб, йиғим тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ёки божхона пости томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақланиши лозим.

Йиғим қуйидаги ҳолларда тўланмайди:

  • божхона органлари томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун;
  • агар вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаси хатланган, мусодара қилинган, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлса.

Қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилган тақдирда, хорижий автотранспорт воситаси мусодара қилиниши мумкин.

Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар.

Chat