Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4763 марта ўқилди

Автотранспорт воситаларини (шу жумладан, юк тортгичи, тиркамаси ёки ярим тиркамаси билан) республикадан ташқарига олиб чиқишда 4-сон махсус бланк «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб кириш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.

Бланкни расмийлаштириш учун автотранспорт воситаси эгаси (ҳайдовчиси) томонидан фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар тақдим этилиши лозим.

Автотранспорт воситаси чет давлат ҳудудидан божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган ҳолда олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан кўп бўлмаган муддатга бўлиши мумкин.

Бланклар божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддатга расмийлаштирилади (халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно).

Бланклар икки нусхада расмийлаштирилиб, бир нусхаси автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади. Автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) бланкда акс эттирилган маълумотларни текшириб чиқади, тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва автотранспорт воситасини белгиланган муддатда чет давлатдан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади. Божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали бланкни расмийлаштиради.

  • Автотранспорт воситаси эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга унга берилган бланк нусхасини олиб юриши шарт. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситаси назоратга қўйилади.
  • Автотранспорт воситаси олиб кирилишида унинг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган бланк нусхасига божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали бланкни назоратдан ечади.
  • Автотранспорт воситасининг юк тортгичи, тиркамаси ёки ярим тиркамаси алоҳида олиб кирилган тақдирда, божхона постида бу ҳақида бланкка тегишли ёзув киритилади, аммо бланк назоратдан фақат юк тортгичи, тиркамаси ёки ярим тиркамаси тўлиқ олиб кирилганидан сўнг ечилади.
Chat